loader

МАЪРУФ КАРХИЙ

Шайх Абу Маҳфуз Маъруф ибн Феруз ал-Кархий, машҳур тасаввуф шайхларидан. Бағдод яқинидаги Карх мавзеъида туғилган. Саккизинчи шиа имоми Али Ризо ҳузурида камол топган. Аввал насроний, кейин мусулмон бўлган. «Тасаввуф» калимаси билан тасаввуфни англатган илк сўфий, кўпгина тасаввуф пирларининг, жумладан Сирри Сақотийнинг ҳам устозидир. Ниҳоятда зоҳид ва тақводор киши бўлган. Ибн Жавзий у ҳақда «Маноқибу Маъруф Кархий» китобини ёзган. Ҳижрий 200 (милодий 815) йили вафот этган, қабри Бағдодда, табаррук зиёратгоҳ саналади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР