loader

МАҒРИБИЙ

Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Идрис ал-Мағрибий, Шимолий Африканинг таниқли олими ва авлиёларидан. Ҳижрий 1023 (милодий 1614) йили Мағрибдаги Фас шаҳрида туғилган. Миср, Шом, Яман, Онадўлида таҳсил олган. Сўнг ана шу шаҳарларда ва Маккада мударрислик қилган. Дуоси ижобат авлиёлардан бўлгани учун ҳатто мамлакат подшоҳлари эъзозлашган. Ҳижрий 1085 (милодий 1675) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР