loader

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ

Маҳмудхўжа Беҳбудий, улуғ маърифатпарвар, муфтий, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан. 1875 йили Самарқандда туғилган. «Туркистон мухторияти» ташкилотига асос солганлардан бири. Кўпгина Ислом мамлакатларига саёҳат қилган. Атоқли маърифатчи Исмоил Ғаспирали таъсирида Самарқандда янги усул (жадид) мактаблари очиб, илму ирфон тарқатган. Ислом дини ва тарихига доир «Амалиёти Ислом», «Тарихи Ислом», «Китаб ул-атфол» каби асарлари бор. Советлар ҳукумати томонидан 1919 йили ҳибсга олиниб, қатл қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР