loader

МАҲР

Никоҳ ақди ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш шарт бўлган мол-мулк «маҳр» дейилади. Қуръони каримда унинг садоқ, садақа, ажр, фариза, ниҳла номлари ишлатилган. Ақди никоҳ бўлиши биланоқ маҳр вожиб бўлади. Маҳр + аёлнинг эрдаги ҳаққидир, уни олгандан кейин нима қилса ўзи билади. Ихтиёри билан рози бўлиб маҳрнинг ҳаммасини ёки ярмини эрига қайтариши ҳам мумкин. Ҳанафий мазҳабига кўра, маҳрнинг ози ўн дирҳам бўлса яхши, дейилган. Кўпининг эса чегараси йўқ, лекин ўн икки уқядан ошмагани маъқул. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Маҳрнинг энг яхшиси унинг озидир», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР