loader

МЕЗОБ

Каъба томида ўрнатилган, Хатим устидаги тарновнинг номи. У ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни кетказиш учун ўрнатилган. Қурайш томни қурганида биринчи бўлиб ўрнатган. Баъзи салафлардан ворид бўлишича, дуо Мезоб остида ижобат қилинади. У 1417 ҳижрий йили Каъбани қуриш асносида янгиланган. Аввалги мезоб ўлчовидек қилиб Усмонли халифа султон Абдулмажидхон 1273 ҳижрий йили ҳадя қилган. Унинг бошланишига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», чап томонига «Йа Аллоҳ» деб ёзилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР