loader

МЕЗОН

Луғатда «ўлчов, тарози» деган маъноси бор. Қиёмат куни Маҳшаргоҳда бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари Мезонда-тарозуда тортилишининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг бир қисмидир. Қуръони каримда бундай мазмундаги оят келган: «Биз Қиёмат куни учун адолат мезон-тарозиларини қўйгаймиз, бас, бирор жонга заррача ҳам зулм қилинмас» (Анбиё сураси, 47-оят), дейилган. Маҳшаргоҳда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарозу ҳақиқий тарозудир. Унинг икки палласи ва тили мавжуддир. Амалларни ўлчаш Ҳисобдан сўнг бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР