loader

МЕЪРОЖ ВА ИСРО

«Меърож» луғатда «зина» деган маънони билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом уйғоқликларида жасадлари билан осмонга ва ундан Аллоҳ таоло хоҳлаган жойга чиққанлари воқеаси «Меърож» дейилади. Расулуллоҳнинг Меърожларига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисмидир. Меърож ҳижратдан бир ярим йил аввал, ражаб ойининг 27-жума кечасида содир бўлган. «Исро» эса Пайғамбаримизнинг Меърож кечасида Маккаи мукаррамадан Байт ал-Муқаддасга борганларидир. Бу ҳақда ояти карима ворид бўлган. Исро сурасининг 1-ояти мазмуни бундай: «(Аллоҳ) бир кеча Ўз бандаси (Муҳаммад)ни унга оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид ал-Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид ал-Ақсога сайр қилдирган пок Зотдир». Меърождан сўнг мусулмонларга беш вақт намоз ўқиш фарз қилинди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР