loader

МИНШАВИЙ

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, жаҳондаги машҳур қорилардан, Қуръон қироатида янги йўналиш бошловчиси. 1920 йили Мисрнинг Миншаҳ шаҳрида туғилган. Отасидан сабоқ олиб, Қуръонни жуда эрта ҳифз қилган ва қуръоний илмларни чуқур эгаллаган. Тўққиз ёшидан бошлаб ҳар йили рамазонда Қуръони каримни хатм қилар ва қориларга дарс берарди. У ўсмирлигидаёқ Қуръон билимдони сифатида ном чиқарди, уни қироат қилишда шахсий услуби бор эди. У бетакрор ва ёқимли овоз соҳиби бўлган, оятларни бехато талаффуз қиларди. Миншавий Қуръон тиловатидаги шахсий тажрибалари, янги услублари ҳисобига қориларнинг имкониятларини анча кенгайтирди. У Яқин Шарқ ва Африкадаги кўплаб мамлакатларда бўлиб, қироати билан донг таратган. 1969 йили саратон касалидан сўнг вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР