loader

МИҚДОД ибн АМР

Абул Асвад (Абу Амр) Миқдод ибн Амр ибн Саълаба ал-Баҳроний (р.а.), Исломга биринчилар қатори кирган машҳур саҳобийлардан. Милоднинг 584 йили туғилганлар. Аввал Ҳабашистонга, сўнг Мадинага ҳижрат қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан барча ғазотларда қатнашганлар, Бадр жангида суворийлардан эдилар. Кейинчалик Миср фатҳида иштирок этганлар. Қуръон илмини яхши билганлар. Расули акрамдан ривоят қилган ҳадисларини Имом Бухорий ва Муслим ўз китобларига киритишган. Ҳижрий 33 (милодий 653) йили етмиш ёшда Мадина яқинида вафот этганлар, жанозаларини Усмон ибн Аффон ўқиганлар, қабрлари Бақиъда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР