loader

МОВАРДИЙ

Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳубайб ал-Мовардий ал-Басрий, Аҳли сунна вал жамоанинг таниқли фақиҳларидан. Милодий 984 йили Басрада туғилган, Бағдодда таълим олган. Кўпгина Ислом ўлкаларида қози бўлган, элчилик қилган. Тафсир ва фиқҳга доир кўплаб асарлари бор. Булардан «Ал-хава ал-кабир», «Ал-аҳком ас-султонийя», «Адаб ал-вазир» («Қавонин ал-вузаро»), «Насиҳат ал-мулк», «Тасҳил ан-назри ва таъжим аз-зафари» кабилар машҳур. Олим бу асарлари билан Ислом давлатчилиги ва сиёсатшунослиги илмига асос солган. Милодий 1058 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР