loader

МОИДА

Луғатда «дастурхон» деган маънода, Қуръони каримнинг бешинчи сураси шу ном билан аталган, Мадинада нозил бўлган, 120 оятдан иборат. Унда шариат аҳкомлари, эътиқод масаласи, Аҳли китоблар ҳақида батафсил баён этилади, кишилар ўртасидаги муносабатлар, ҳалол-ҳаром, ҳаж ва умра, турли жиноятлар ва уларнинг жазолари кабилар ҳақида сўз юритилади. Бани Исроилнинг мусо алайҳиссалом билан муносабатлари, Қобил ва Ҳобил қиссалари ҳам келтирилган. Сурада Исо алайҳиссаломга берилган мўъжизалардан бири + осмондан моида (дастурхон) тушгани воқеаси борлиги учун у шу ном билан аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР