loader

МУДДАССИР

Луғатда «бурканиб олган» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг етмиш тўртинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 56 оятли. Бу сурада ҳам аввалги сурадаги каби сўз асосан пайғамбаримиз алайҳиссалом шахсиятлари ҳақида боради. Дастлабки оятларда Пайғамбаримизга даъват юкини зиммаларига олиш амр этилади ва бу йўлда кофирлар томонидан етадиган озор-азиятларга Аллоҳ учун саб-тоқат қилиш буюрилади. Сура давомида Қиёмат кунида кофирлар учун осон бўлмаслиги таъкидланади ва улардан бирининг кирдикори батафсил фош этилади. Сурадан жаннат аҳлининг дўзахийлар билан қиладиган савол-жавоблари ҳам ўрин олган.
МУДРИК. Жамоат намозини бошдан-охиригача имом билан тўла ўқиган киши «мудрик» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР