loader

МУЖОДАЛА

Луғатда «мунозара» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг эллик саккизинчи сураси номи, Мадинада нозил қилинган, 22 оятли. Сура аввалида бир аёл эрининг қилмиши тўғрисида шикоят қилиб келиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан мунозара қилгани баён этилгани учун у шундай ном олган. Сурада яҳудий ва мунофиқларнинг гуноҳ, зўравонлик ва Пайғамбар алайҳиссаломга итоатсизлик қилиш тўғрисида ўзаро шивир-шивир қилиб тил бириктиришлари, уларнинг мўминларга, хусусан Расулуллоҳга етказадиган озор-азиятлари ҳамда охир-оқибатда топадиган азоб-уқубатлари хусусида хабар берилади. Шунингдек, унда мўминларга уларнинг ўзаро муносабатларида ва Пайғамбар алайҳиссалом билан қиладиган муомалаларида риоя этишлари лозим бўлган одоб-ахлоқ борасидаги йўл-йўриқлар кўрсатилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР