loader

МУЖОҲИД ибн ЖАБР

Абул Ҳажжож Мужоҳид ибн Жабр ал-Маккий ал-Муқриъ ал-Муфассир ал-Махзумий, тобеъинларнинг атоқли алломалардан. Ҳижрий 24 (милодий 645) йилда туғилган. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг шогирди, шунингдек Ибн Умар, Абу Ҳурайра, Жобирдан ҳадис ва фиқҳ илмларидан таҳсил олган.  Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ига ундан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар киритилган. Заҳабийнинг айтишича: «Ҳамма уламолар Мужоҳиднинг имомлигига ва унинг ривояти ҳужжат бўлишига иттифоқ қилишган». Ривоят қилинишича, илк тафсир китобини ҳам у ёзган. Ҳижрий 104 (милодий 723) йилда Маккада, сажда қилиб турган ҳолида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР