loader

МУЗЗАММИЛ

Луғатда «ўраниб олган» маъносидадир, Қуръони каримнинг етмиш учинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 20 оятдан иборат. «Эй кийимларига ўраниб олган зот» деб Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиш ила бошланадиган бу сурада дастлаб Пайғамбаримиз кечаларни тоат-ибодат қилиб бедор ўтказишга ва бу билан нозил бўлажак «Оғир Сўз» + Каломуллоҳни башариятга етказиш учун руҳий тайёргарлик кўришга буюриладилар. Сўнгра у зотга Макка мушриклари томонидан етадиган турли озор-азиятларга сабр-тоқат қилиш ва улардан юз ўгириш лозимлиги уқтирилиб, у мушриклардан Аллоҳ таолонинг Ўзи интиқом олажаги билдирилади. Сура мўминларнинг ҳар бир яхши амалига берилажак ажр-мукофотлар васфи билан якунланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР