loader

МУЛК

Қуръони каримнинг олтмиш еттинчи сураси номи, яна «Таборак» деб ҳам аталади, Маккада нозил бўлган, 30 оятдан иборат. Сура барча оламлар мулки + подшоҳлиги Ўз қўлида бўлган Аллоҳ таолонинг беҳад буюк-баракотли Зот эканини таъкидлаш билан бошлангани учун у шундай ном олган. Мазкур сурда Аллоҳ таоло ўлим ва ҳаёт неъматларини нима учун яратгани ҳамда У Зот етти қават осмон ва ундаги бор мавжудотни қандай дақиқ ҳикмат-интизом билан бунёд этгани баён қилинган оятлар қаторида охират ҳақида, у кунда кофирлар дучор бўладиган азоб ва уларнинг чекадиган бефойда афсус-надоматлари тўғрисида хабар берадиган оятлар ҳам мавжуддир. Ушбу суранинг фазилати ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан шундай ҳадис бор: «Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Китобида ўзи фақат ўттиз оятдан иборат бўлган бир сура ҳам борки, у (ўша сурани ўқиб-амал қилиб юрган) кишини шафоат қилур ва ҳатто Қиёмат кунида уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритур. У «Таборак» сурасидир» (Имом Термизий ривояти).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР