loader

МУЛТАЗАМ

Каъбаи муаззама эшиги билан Ҳажарул-асвад (қора тош) оралиғидаги одамлар тўпланиб, дуо ва илтижо қилиб турадиган икки метрча жойнинг номи. Уни «Ҳотийм» ҳам деб аташади. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: «Мултазам рукн билан эшик оралиғидадир», деганлар. Бу жой дуолар ижобат бўладиган ўриндир. Дуо мобайнида икки билак, кафтни кўкракка ёпиштирмоқ суннатдир. Абдуллоҳ ибн Амр тавоф қилиб, намоз ўқиб, кейин рукнни ўпиб, сўнгра тош билан эшик олдида тик туриб, икки қўл, чаккаларини кўкракларига ёпиштириб: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай қилиб турганларини кўрдим», деганлар. Мужоҳид: «Рукн билан эшик орасидаги жой мултазам, деб номланади. Одамлар ўша ерда Аллоҳдан бирор нарса сўрашса ёки бирор нарсадан паноҳ тилашса, Аллоҳ тилаганларини беради», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР