loader

МУМТАҲАНА

Луғатда «имтиҳон қилинувчи аёл» маъносида, Қуръони каримнинг олтмишинчи сураси номи, Мадинада нозил қилинган, 13 оятдан иборат. Сура мўминларга Аллоҳнинг ҳам, ўзларининг ҳам душманлари бўлган мушриклар билан дўстлашмасликни буюриш билан бошланиб, сўнгра бу ҳақда Иброҳим алайҳиссалом, у зотнинг тобеълари тарихида ибрат олса арзийдиган гўзал намуна борлиги таъкидланади. Сура давомида мусулмонларга қарши урушмаётган ҳамда уларнинг зиёнларига ўзгалар билан тил бириктирмаётган ғайридинлар билан алоқа-муомала тузиш дуруст экани ҳам маълум қилинади. Сурада мўминларга мушрикларнинг қўлидан қочиб, Мадинага ҳижрат қилиб келган ва ўзларининг мўмина эканларини билдирган аёлларнинг иймонларини имтиҳон қилиб кўриш буюрилгани учун у шундай ном олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР