loader

МУНКАР ВА НАКИР

Инсон вафот этганидан сўнг қабрда савол қилувчи фаришталарнинг номи. Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисмларидан бири Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг қабрда савол беришининг ҳақлигига ишонишдир. Инсон жасади қабрга қўйилганидан кейин (агар у сувга чўкиб жасади топилмаса ҳам ёки бирор нарса еб кетса ҳам) Мункар ва Накир исмли икки фаришта ундан «Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?» деб сўрашади. Уларнинг саволларига тўғри жавоб берганлар роҳатда бўлишади. Жавоб бера олмаганлар азобда қолишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР