loader

МУНОФИҚ

Луғатда «нифоқ қилувчи, иккиюзламачи» маъноларини англатади. Қалбида иймон шартларини тасдиқ қилмай, фақат тилидагина унга иқрор бўлган киши мунофиқ саналади. Мунофиқ кофирдан ҳам ёмондир. Шунинг учун мунофиқ дўзахнинг қаъри (энг чуқур жойи)га ташланади. Пайғамбаримиз алйҳиссалом мунофиқнинг уч белгиси бўлишини айтганлар. Улар: ёлғон гапириш, ваъдага вафо қилмаслик ва омонатга хиёнат қилишлардир. Шариат ҳукмига кўра, бундай одамлар то тили билан куфрини очиқ баён этмагунича ёки хиёнат ишлари фош бўлмагунича зоҳирига қараб мусулмонлар қаторига қўшиб турилади. Чунки Исломда шубҳа билан ёки ноаниқ далилга суяниб ҳукм чиқарилмайди. Қуръони каримда мунофиқлар қаттиқ мазаммат қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР