loader

МУНОФИҚУН

Луғатда «мунофиқлар» маъносида, Қуръони каримнинг олтмиш учинчи сураси номи, Мадинада нозил қилинган, 11 оятдан иборат. Сура мунофиқларнинг кирдикорларини + тубан ахлоқларини, ярамас сифатларини, тиллари билан диллари бошқа-бошқа эканини ва ниҳоят улар устларига Ислом тўнини кийиб олиб, одамларни Исломдан тўсишларини фош этади. Сура ниҳоясида мўминларни дунё зийнатларига алданиб қолмасликка ва бошларига ўлим келиб қолишидан олдин Аллоҳ таоло уларга ато этган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилишга буюрилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР