loader

МУОВИЯ ибн АБУ СУФЁН

Муовия ибн Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умаййа (р.а.), маккалик атоқли саҳобийлардан. Қурайш қабиласидан, Умавия уруғидан. Бешинчи ота (Абдуманоф)да Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳошимийлар уруғлари билан бирлашадилар. Пайғамбаримизнинг қайнинилари ва котиблари бўлганлар. Умавийлар давлатига асос солганлар. Макка фатҳ этилиши асносида Исломга кирганлар, муҳожир бўлмасалар-да Расули акрам асҳоблари сафига кирганлар. Пайғамбаримиз у кишини закот котиби вазифасида ишлатганлар. Шом волийи бўлганлар, волий қўшинлари Сиффийнда Ҳазрати Али тарафдорлари билан тўқнашган, жангда мусулмонларнинг қони сел бўлиб оққан. Муовия илк умавий халифа бўлганлар, Ислом халифалигини салтанат (подшоҳлик)га айлантириб, икковини бирлаштирганлар. Шомда роса қирқ йил ҳукмронлик қилиб, саксон ёшга қадар шон-шавкат ичида яшадилар. Ҳижрий 60 (милодий 682) йили вафот этганлар. Қабрлари Дамашқнинг Боби Соғийр деган жойида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР