loader

МУОВИЯ ибн МУОВИЯ

Муовия ибн Муовия ал-Лайсий, кунялари Абу Муҳаммад ас-Сақафий (р.а.), саҳобийлардан. Анас ибн Молик айтадилар: «Биз Табук куни Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга турсак қуёш жуда ҳам чарақлаб, шўъласини таратган ҳолда чиқиб қолди. Биз  олдин бундай чиққанини сира кўрмаган эдик. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Жаброил! Нима учун бугун қуёшнинг зиёли нур таратаётганини кўрмоқдаман», деган эдилар, Жаброил алайҳиссалом: «Чунки бугун Муовия ибн Муовия ал-Лайсий Мадинада вафот этди. Аллоҳ уни жаноза намозига етмиш минг фариштани юборди», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Нима сабабдан шундай бўлди», десалар, Жаброил алайҳиссалом: «Чунки у юрганида ҳам, ўтирганида ҳам, кечаси ҳам, кундузи ҳам «Қул ҳуваллоҳу Аҳад»ни ўқир эди», дедилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР