loader

МУОЗ ибн ЖАБАЛ

Муоз ибн Жабал ибн Амр ал-Ансорий ал-Хазражий ал-Жашмий (р.а.), кунялари Абу Абдураҳмон, ҳижратдан йигирма йил аввал туғилганлар, машҳур саҳобийлардан. Ўн икки ёшда Исломга кирганлар. Исломнинг буюк фақиҳларидан бўлиб етишганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаётликларида Қуръони каримни жам этиб ёд олган бахтли зотлардан. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Қуръонни Муоз ибн Жабалдан олинглар», деганлар. Расулуллоҳ билан барча ғазотларда иштирок этганлар. У  зот Жабални Яман қозилигига тайинлаганлар. Чиройли хулқ, зуҳду тақво, караму саховат билан танилганлар. Сарвари коинотдан 157 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 18 йили Фаластинда вабо касалидан вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР