loader

МУРЖИЯ

Луғатда «кечиктириш, муддатни чўзиш» маъноларини билдиради. Исломдаги ботил фирқалардан бирининг номи. Хорижийлар гуноҳи кабира қилганларни дарҳол жазолаш тарафдори бўлса, муржиъийлар жазолашни кечиктиришни ёқлаб чиқишган. Шунинг учун улар шундай ном олишган. Муржия фирқасидагилар мўмин киши ҳар қанча улкан гуноҳ қилса ҳам фосиқ ва осий бўлмайди, ҳатто тавбасиз ўлса ҳам уларга азоб жоиз бўлмайди, деб ҳисоблашади. Улар наздида кофирнинг яхшиликлар ўзига фойда бермаганидай гуноҳлар ҳам иймон сабаби билан мўминга зарар бермас эмиш. Бу мазҳаб ботилдир, зеро у фисқ ва исён билан тоатда чиққан. Булар тоатдан чиққанлари сабабли осийдирлар. Аҳли суннат вал жамоа ақидаси муржия фирқасини ботиллиги учун рад этади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР