loader

МУРТАД

Луғатда «қайтувчи» деган маънода. Истилоҳда эса ўз динидан, яъни Исломдан қайтган, воз кечган киши «муртад» дейилади. Агар мусулмон киши ўзининг Исломдан бутунлай воз кечганини ёки бошқа динга ўтганини билдирса у муртад саналади, Исломдаги барча амаллари барбод бўлади. Ислом шариати ҳукм сурган ўлкаларда муртадга динга қайтиш таклиф қилиб кўрилади, қайтмаса қатлга ҳукм қилинади. Қатл қилинса ёки куфр диёрига қочиб кетса, мусулмонлик ҳолида топган нарсалари ворислари ўртасида тақсимланади, муртадлик ҳолида топган мол-мулки давлат хазинасига топширилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР