loader

МУСНАД

Луғатда «унга суянтирилди, нисбат берилди» маъноларида келади. Истилоҳда эса ҳадис ривоят қилган ровийлар занжирининг узилмасдан Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муттасил марфуъ етиб бориши «муснад» дейилади. Ҳар бир саҳобийнинг ривояти алоҳида жамланган китоб, яъни саҳобаи киромларнинг номлари тилга олиниб, аввал битталари қанча ҳадис ривоят қилган бўлишса барчасини келтириб, кейин иккинчи саҳобийга ўтилган ва у кишининг ҳам барча ривоятлари келтирилган ҳадис китоби ҳам «муснад» дейилади. Бу турдаги китобларда ҳадислар уни ривоят қилган саҳобий номига қараб алифбо бўйича тартибланган. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Шайба, Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг «Муснад»лари уларнинг энг машҳурларидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР