loader

МУСОХОНХОЖА ДАҲБЕДИЙ

Муҳаммад Мусохонхожа ибн Исохожа Даҳбедий, 1708/09 йилда Самарқанд яқинидаги Даҳбед қишлоғида туғилган. Тоғасининг тавсияси билан Байтуллоҳ зиёратига жўнайди, йўлда Ҳиндистонда тўхтаб, бу ердаги «Алфи соний» тариқати раҳнамоси Шайх Аҳмаднинг набираси Шайх Обидга шогирд тушади. Унинг вафотидан сўнг Ҳинд ерида нақшбандия, қодирия, суҳравердия, чиштия каби тўрт силсиладан тузилган тариқатга ўн икки йил раҳбарлик қилади. Кейин нақшбандийликни янгидан аслига қайтариб, унинг марказини қайтадан Даҳбедга олиб келади. Бир неча асарлари бор, машҳурлари – «Касирул-фавоид» (Тазкираи Эшони Мусохон), «Жоми жаҳон намои», «Айнул маъони», «Зубдатул ҳақоиқ ва наводирул-маориф», «Дар фазилати Пайғамбар», «Дорул-макнун» ва бошқалар. Ҳижрий 1190 (милодий 1776) йили вафот этган, қабри Махдуми Аъзам даҳмасида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР