loader

МУСОХОНХОЖА ДАҲБЕДИЙ

Муҳаммад Мусохонхожа ибн Исохожа Даҳбедий, Махдуми Аъзам авлодларидан бўлмиш нақшбандия тариқати пири-муршидларидан. 1708/09 йилларда Даҳбедда туғилган. Ёшлигида Байтуллоҳ зиёратига борди, йўлда Ҳиндистонда бўлиб, машҳур пири муршид Муҳаммад Обид Жаҳонободийга шогирд тушди. Устози вафотидан сўнг унинг ўрнига қолиб, ўн икки йил Ҳиндистонда нақшбандия тариқатини тарғиб қилди. Кейин Самарқандга қайтиб тариқат издошларини ҳидоят йўлига чорлади. Унинг шариат ва тариқатга доир «Кассир ул-фавоид», Айнул-маъоний», «Дорул-асрор», «Зубдат ул-ҳақоиқ ва наводир ул-маориф», «Дар фазилати Пайғамбар», «дор ул-макнун», «Маҳзан ул-таъриф» каби ўнлаб асарлари бор. Ҳижрий 1190 (милодий 1776) йили вафот этган, қабри Махдуми Аъзам даҳмасида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР