loader

МУСТАВРИД ибн ШАДДОД

Муставрид ибн Шаддод ибн Амр ал-Қурайший ал-Фиҳрий (р.а.), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ёш бола бўлганлар. Оналари Даъд бинти Жобир Макка аҳлидан эди. Муставрид аввал Куфада, кейин Мисрда истиқомат қилдилар. Мисрни фатҳ этишда қатнашганлар. Расули акрамдан 7 та ҳадис ривоят қилганлар, шундан иккитаси Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларига кирган. Ҳижрий 45 (милодий 665) йили Искандарияда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР