loader

МУСУЛМОН (МУСЛИМ)

Араб тилида «муслим», форс тилида «мусулмон» дейилади, луғавий маъноси «Исломдаги киши»дир. Ислом динига амал қилиб, унинг ибодатларини бажарувчи киши мусулмон саналади. Ақидамизга кўра мусулмон киши хоҳ катта, хоҳ кичик гуноҳ қилса гуноҳкор бўлади, кофир бўлмайди. Мусулмон ўз ҳаётини Қуръони карим ва Суннати набавия асосида тартибга солади. Мусулмон киши уч тамалга суянади: 1. Мусулмонликда ишонилиши керак бўлган асослар (эътиқод). 2. Мусулмонликда қилиниши ёки қилинмаслиги керак бўлган ҳукмлар (шаръий амаллар): булар иккита–+ Аллоҳга қилинадиган амаллар (ибодатлар) ва бандалар орасидаги муомалалар. 3. Мусулмонликда ахлоқ вазифалари. Мусулмон Аллоҳнинг амрларига, қайтарганларига бўйсунган бир қул, Аллоҳнинг бошқа бандалари  билан ҳузур ва тартиб-интизом ичида мусоламатда (тинчликда) яшаётган бир инсондир. Мусулмон Аллоҳга ширк келтирмаса, қилган гуноҳини ҳалол санамаса, қасддан Исломни бузадиган амал қилмаса кофир саналмайди. Ҳозир Ер юзида бир ярим миллиарддан зиёд мусулмон бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР