loader

МУСҲАФ

Луғатда «жамланган, саҳифалар, китоб» маъноларини билдиради. Истилоҳда Қуръони каримнинг аввалда турли саҳифаларга битиб қўйилган сура ва оятларини жамлаб китоб ҳолига келтирилган нусхаси «мусҳаф» деб аталади. Бу истилоҳ фақат Қуръони каримга нисбатан қўлланилади. Усмон ибн Аффон халифаликлари даврида саҳобалар билан кенгашиб, Абу Бакр Сиддиқ замонларида ёзилган муътамад саҳифалардан нусха кўчириб, мусҳаф қилинди ва бу мусҳафлар турли Ислом ўлкаларига юборилди. Улардан бошқа қироатда ва хилоф лаҳжада ёзилганлари ман қилинди. Ҳазрати Усмон даврларидаги олти мусҳафдан бири Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланмоқда. Бу ҳақда шайх Исмоил махдум Саттиевнинг «Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи» номли рисолалари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР