loader

МУТА ЖАНГИ

Ҳижрий 8 (милодий 629) йили бўлган Мута жанги мусулмонларнинг насроний Византия (Болқон, Онадўли, Сурия, Фаластин, Миср, Ливияни бирлаштирган ҳудуд) билан урушларининг дастлабкиси эди. Јуддусга яқин ердаги Мута деган мавзеда бошланган урушга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунё ҳукмдорлари қатори Бусро (Ҳаврон) амири Шураҳбилга Исломга даъват этиб мактуб билан юборган элчилари Ҳорисни амир томонидан ўлдирилиши сабаб бўлган. Икки ўртада шиддатли жанг бўлди. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод этган қуллари саркарда Зайд, амакилари Абу Толибнинг ўғли Жаъфар, шоир Абдуллоҳ ибн Равоҳа шаҳид бўлишди. Машҳур Ислом саркардаси Холид ибн Валид шу жангда Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) номини олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР