loader

МУТАВОТИР ҲАДИС

Луғатда «кўплик, узлуксиз» маъноларида келади. Уламолар истилоҳида эса Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилган биринчи, иккинчи, учинчи ҳалқа одамларнинг ёлғон келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлгандагина мутавотир ҳадис бўлади. Масалан, бир ҳадисни Расулуллоҳдан (с.а.в.) ўттиз киши  ривоят қилган. Худди шу ҳадисни мазкур ўттиз саҳобийдан шунча ёки бундан ҳам кўп тобеъий, улардан ҳам шунча табаъ тобеъий ривоят қилса шу ҳадис мутавотир ҳадис саналади. Пайғамбаримизнинг таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, рўза тутиб ҳаж қилишглари каби амаллари кўп марта ва кўпчилик ҳузурида бўлгани учун ҳаддан ташқари кўп одам ривоят қилган ва ана шу масалаларга тегишли ҳадислар мутавотирдир. Мутавотир ҳадис билан собит бўлган ҳукмни инкор-рад қилган киши кофир бўлади, бундай ҳукмни эътироф этса-да, лекин унга амал қилмаган киши қаттиқ гуноҳкор бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР