loader

МУТАШОБИҲ

Луғатда «ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни билдирувчи» дегани. Қуръони каримдаги бир-бирига ўхшаш маъноларни билдирадиган, турли маъноларга буриш мумкин бўлган оятлар «муташобиҳ оятлар» деб аталади. Лекин булар жуда оз бўлиб, кишиларнинг иймонини синаш учун хизмат қилади. «Қалбларида (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мослаб) таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур» (Оли-Имрон, 7).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР