loader

МУФТИЙ

Луғатда «масалани ойдинлаштирувчи, фатво берувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда ойдин бўлмаган масалани истинбот асосларига таяниб, аниқлик киритиш даражасидаги илмга эга бўлган киши «муфтий» дейилади. Сунний мазҳабидагиларда олий мартабали диний раҳбар ҳам «муфтий» деб аталади. Муфтий диний-ҳуқуқий масалаларни изоҳлаш ва талқин этиш, шариатни татбиқ қилишда ҳал этувчи ҳуқуққа эга, унинг фикр-қарорлари фатволарда баён этилиб, мусулмонлар учун қўлланма-дастур ҳисобланади. Кўплаб мусулмон мамлакатларида муфтий ҳукумат тайинлайдиган лавозим ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасини ҳам муфтий бошқаради, у мусулмонлар қурултойида сайланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР