loader

МУҒИЙРА ибн ШЎЪБА

Абу Абдуллоҳ Муғийра ибн Шўъба ибн Масъуд ибн Муаттиб ибн Молик ас-Сақафий (р.а.), таниқли саҳобийлардан. Аввалда Исломга қарши бўлганлар. Кейинчалик Ҳандақ йили Исломга кириб Ҳудайбия ғазотида қатнашганлар, Табук жангида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бўлганлар. Халифа Умар даврларида Басрага волий этиб тайинландилар. Кейин Куфага амир бўлдилар ва ҳазрати Усмон халифалиги йилларида ҳам шу вазифада қолдилар. Кейинчалик ишдан бўшаб Ямома, Ярмук ғазотларида, Шом, Ҳамадон, Наҳованд фатҳларида қатнашганлар. Муовия даврида яна Куфага амир бўлдилар. Расули акрамдан 136 та ҳадис ривоят қилганлар. Биринчи бўлиб Басрада девонхона ташкил этганлар. Шиалар ва хорижийлар ўртасидаги фитналарни бостирганлар.  Ҳижрий 50 (милодий 666) йили Куфада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР