loader

МУҲАББАТ

Луғатда «севиш, дўст бўлиш» маъносини билдиради. Истилоҳда лаззатли туюлган бир нарсага кўнгилнинг мойиллиги, банданинг Аллоҳ таолога бўлган севгисининг қалбда кечган ҳоли ва асари «муҳаббат» дейилади. Муҳаббат икки хил бўлади: биринчиси + сабаби йўқ бўладиган муҳаббат, бунга бир кимсани фақат бу дунёдалиги сабабли севиш. Агар у бу дунёдан риҳлат қилса, муҳаббат ҳам орадан кўтарилади. Иккинчиси + сабаби йўқолмайдиган муҳаббат, Бунга ҳар қандай инсонни фақат Аллоҳ учун севиш, бу муҳаббат абадийдир. Муҳаббатнинг акси Буғз, нафрат, душманликдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР