loader

МУҲАДДИС

Ҳадис илми билан чуқур шуғулланувчи олимлар «муҳаддис» дейилади. Улар ҳадисни Пайғамбар алайҳиссаломдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлашади. Уларнинг энг машҳури Имом Бухорий ҳазратлари бўлиб, 600 минг ҳадисни ёд билганлар ва 100 минг саҳиҳини ажратганлар. Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик машҳур, етук муҳаддислардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини расмий равишда ёздириб, ҳужжат сифатида тўплашнинг бошловчиси халифа Умар ибн Абдулазиз бўлган. Биринчи ҳадис китобини эса улуғ тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий (вафоти ҳ. 124) ёздилар. Муҳаддислар ҳадисларни тўплаб, «Саҳиҳ», «Муснад», «Сунан» китобларини тасниф этишган. Ҳадис билан боғлиқ барча илмлар умумлаштирилиб «Улум ул-ҳадис» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР