loader

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ

 Пайғамбарларнинг саййиди ва охиргиси, сарвари коинот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фил йилида, рабиъул-аввал ойининг 12-кечасида, Исо алайҳиссаломдан 571 йил кейин Маккада туғилдилар (бу милодий 571 йил 21 апрелга тўғри келади). Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Омина бўлган. Қурайш қабиласидандирлар. Оталари Абдуллоҳ тижорат учун Шомга боради ва қайтишда Мадинада вафот этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етим ҳолда дунёга келадилар. Анъанага мувофиқ бу зотни Саъд қабиласидан Ҳалима исмли аёл эмизади. Унинг хонадонида «Шаққи-садр» – Муҳаммаднинг кўксиларини ёмонликлардан тозалаш ҳодисаси рўй берган. Ҳазрати Муҳаммад асло гуноҳ қилмаганлар, бутларга сисғинмаганлар. Бу зот олти ёшга кирганларида оналари вафот этади ва боболари Абдулмуталлиб тарбиясида қоладилар. Уч йилдан сўнг боболари ҳам вафот этади ва  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 579-595 йилларда амакилари Абу Толиб тарбиясида бўладилар. Улғайгунча тижорат сафарига борадилар, амакиларининг қўй-эчкиларини боқадилар. Хадича исмли Макканинг бой ва баобрў аёлига тегишли тижорат молларини Шомга олиб борадилар. У киши ишончли, яхши хулқли бўлганлари учун Хадича онамиз ўзлари совчи қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қуришади. Бу пайтда жаноб Пайғамбаримиз 25 ёшда, завжаи мутоҳҳаралари 40 ёшда эдилар. 610 йили рамазон ойининг қадр кечасида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка яқинидаги Ҳиро ғорида ибодат қилаётганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали илк илоҳий ваҳий + Јуръони каримнинг Алақ сурасидаги аввалги  беш оятни нозил этди ва шу тариқа бу зотнинг пайғамбарлик рисолатлари бошланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 63 йил умр кўриб, ҳижратнинг ўн биринчи йили робиъул аввал ойининг ўн иккинчи, душанба куни (милодий 632 йил) вафот этдилар. Ҳужраи саодатга, яъни Оиша онамизнинг ҳужраларига дафн этилганлар. У Мадинадаги «Масжиди набавиййа» ичида. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатлари боқийдир. У зотдан сўнг ҳеч бир пайғамбар бўлмайди. Бу зот бутун инсониятга ва жинларга расул этиб юборилганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР