loader

МУҲАММАД

Қуръони каримнинг қирқ еттинчи сураси номи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг номлари билан аталган, Мадинада нозил бўлган, 38 оятдан иборат. Унда асосан Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва у жангда риоя қилиниши лозим бўлган тартиб-интизом ва қонун-қоидалар ҳақида сўз боради. Шунинг учун у «Жанг» сураси деб ҳам аталади. Сурада агар мўминлар Аллоҳнинг динига ёрдам беришса, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг ёрдамида бўлиши, очиқ душманга қарши жанг қилиш билан бирга ораларидаги мунофиқларнинг кирдикорларидан ҳам эҳтиёт бўлиш зарурлиги уқтирилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР