loader

МУҲАММАД АБДУЪ

Муҳаммад Ҳасан Хайруллоҳ (Муҳаммад Абдуъ номи билан машҳур), замонасининг таниқли алломаларидан. 1849 йили Юқори Мисрнинг Наср қишлоғида туғилган. Ёшликда Қуръони каримни тўла ёд олган. «Ал-Азҳар» дорилфунунида ўқиган. Талабалик чоғида машҳур олим Жамолиддин Афғоний билан учрашиб, ундан таъсирланган. 1877 йилдан «Ал-Азҳар»да мантиқ ва калом илмидан дарс берди, ҳукумат газетасига муҳаррир бўлди, сиёсий ҳаракатларда иштирок этди. Жамолиддин Афғоний билан Франсияда «Ал-урват ул-вусқо» махфий ташкилотини тузади ва ўз мамлакатидаги миллий-озодлик ҳаракатига раҳнамолик қилади. Иккови олим «салафия» деб номланган ислоҳот ҳаракатининг асосчиларидир. «Тафсир ул-манор» асари Ислом оламида алоҳида эътиборга эга. 1905 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР