loader

МУҲАММАД АСАД

Муҳаммад Асад 1900 йилда туғилган, йигирманчи асрнинг таниқли муфассир олимларидан. Исломни қабул қилгунига қадар исми Леополд Вайс бўлган. Узоқ вақт Оврупа газеталарига махсус мухбирлик қилган. 1926 йили Исломга кирганидан сўнг анча вақт Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Саудия Арабистонида яшаган. Кейин Ҳиндистонга кўчиб бориб, Покистон давлати асосчисининг маънавий устозига айланган. 1947 йили Покистон ташкил топгач, ёш давлатнинг бир неча раҳбарий лавозимларида, унинг БМТдаги вакили бўлиб ишлаган. Айни пайтда у Қуръони каримни ўрганишга катта эътибор билан қараб, унга тафсир ёзган. Унинг асари инглиз тилидаги энг яхши тафсир саналади. 1994 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР