loader

МУҲАММАД ЖИБРИЛ

Қуръони каримнинг мисрлик тан олинган ҳофизи ва билимдони. Тўққиз ёшида Қуръонни тўла ёдлаган. Мактабда ўқиш билан бир пайтда   Мисрдаги қорилар танловларининг барчасида ғолиб чиққан. Мисрдаги Ал-Азҳар универститетини битиргач, ўша ерда талабаларга дарс берди. 1986 йили Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлган қориларнинг халқаро танловида Қуръонни ўқиш ва билиш бўйича ғолиб бўлди. Шундан сўнг жуда кўп мамлакатларга сафар қилиб, масжидларда Қуръон ўқиш ва ўргатиш бўйича маърузалар қилди. Овози ва қироат услуби ниҳоятда гўзал бўлгани учун бу фазилатларидан таъсирланган жуда кўп кишилар Аллоҳнинг инояти билан Исломга кирган. У бир мунча вақт Иордания радио ва телевидениеси орқали Қуръон ўқиди, суҳбатлар уюштирди, масжидларда имомлик қилди, университетларда Қуръон ўргатди. Қуръонни янги ўрганувчилар учун тартил бўйича ўқитишга доир дисклар чиқарган. Ҳозир у Миср масжидларидан бирида имомлик қилиш билан бир пайтда Қоҳирада Қуръон илмлари халқаро марказини ташкил этиш билан банд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР