loader

МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сўнгги асрнинг атоқли алломаларидан. 1952 йили Андижон вилоятининг Булоқбоши қишлоғида туғилган. Ўрта мактабда ўқиш билан бирга оталари Муҳаммад Юсуф ҳожидан диний таълим олган. Бухородаги Мир Араб мадрасасини, Тошкентдаги Имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадини битирганидан сўнг бирмунча вақт «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида ишлаган. 1980 йили Ливиядаги «Ислом даъвати» олий ўқув юртини имтиёзли тугаллагач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси халқаро бўлимида, кейинчалик Ислом маъҳади мудири ноиби, 1983 йилдан эса мудири бўлиб ишлади. 1989 йил баҳорида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг тўртинчи қурултойида диний идора раиси, муфтий этиб сайланди. У бу вазифада 1993 йилгача ишлади, бир неча халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси. Унинг «Тафсири Ҳилол», «Ҳадис ва Ҳаёт», «Иймон», «Сунний ақидалар», «Дин + насиҳатдир», «Васатия + ҳаёт йўли», «Мухтасари виқоя» шарҳи», «Зикр аҳлидан сўранг», «Ислом мусаффолиги йўлида» каби ўнлаб китоблари бор. Собиқ СССР Олий Кенгаши депутати бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР