loader

МУҲАММАДХОН ТЎРА

Муҳаммадхон тўра Меҳмонхон тўра ўғли, ўн тўққизинчи асрнинг таниқли маърифатчи олими ва мударриси. 1850 йили Наманган шаҳрида туғилган. Тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини чуқур эгаллаган, шаҳар масжидларида имомлик, мадрасада мударрислик қилган. Зуҳду тақвода, парҳезкорликда ном чиқарган, вафот этганида бор мол-мулки бир сидирға кийим, бир обдаста, асо, пўстак ва жойнамоздан иборат бўлган. Етук олим, муршиди комил, кенг қамровли муҳаддис, яхши нотиқ бўлган. 1928 йили Наманганда вафот этган, қабри Мавлавий қабристонида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР