loader

МУҲАММАД ШАРИФ ЖУМАН

1956 йилии Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 1973-1977 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида, 1977-1981 йилларда Тошкент Ислом институти (маъҳади)да ўқиган, сўнг бир йил мадрасада мударрислик қилган. 1982-1990 йилларда «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида бўлим мудири, 1990-1993 йилларда «Ислом нури» газетаси бош муҳаррири, сўнгра масжид имом-хатиби, 2000 йилдан «Ҳидоят» журнали бўлим мудири вазифаларида. Олти жилдли «Динда саволим бор», «Ислом дини», «Намоз», «Таҳорат» ва бошқа китоблари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР