loader

МУҲАССАБ

Макканинг юқори қисмидаги Мино билан Мунҳаний оралиғидаги тарихий жойнинг номи. Бу ер селхона бўлиб, ўзида тошларни жамлагани учун «Муҳассаб» деб номланган. Бу ўрин яна Хайфу Бани Кинона ва Абтаҳ деб ҳам номланади. Қурайш билан Бани Ҳошим ўртасида ушбу маконда битим тузилган. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва баъзи саҳобалар Макка фатҳ этилган куни ва видолашув ҳажи пайтида бу жойга келишган. Бундан мақсад, кофирлар шиорини намойиш қилиб, Аллоҳ ва Унинг расулига адоватини билдирган ўринда Ислом шиорини изҳор қилиш эди. Шунингдек, бўлиб ўтган нарсаларни эслаш, Аллоҳ буюк фатҳни берганига ва Маккадан чиқариб юборишга уринишлар бўлишига қарамасдан Маккага бемалол кирилгани учун Аллоҳга шукр қилиб, мусулмон бўлган кишиларга унинг муқобилида яхшиликлар етганининг рамзий бир кўриниши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халифалари ва саҳобалари тушган ўринга масжид қурилган. Ҳозирги кунда у «Муҳассаб масжиди» деб номланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР