loader

МУҲАССИР ВОДИЙИ

Луғатда «чарчаш, юришдан тўхтаб қолиш ёки ҳасратда қолиш» маъноларини билдиради. Мино ва Муздалифа оралиғидаги бир ҳудуднинг номи. Ибн Қайюм: «Бу водийнинг Муҳассир деб номланишига сабаб + Абраҳанинг филлари мана шу ерда юришдан тўхтаб қолди. Аллоҳ ушбу ерда филларни ва фил эгаларини ҳалок қилди», деганлар. Ҳожиларнинг Муздалифадан Минога қайтиш асносида бироз тез юришлари суннатдир. Жобир розийаллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича, агар Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳассир водийсига келсалар, бироз ҳаракатга тушиб етиб келардилар («Саҳиҳи Муслим»). Яна Ибн Қайюм: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳассир водийсига келсалар, туяларини бироз ҳаракатлантириб, юришни тезлатардилар. Аллоҳнинг душманларига азоб тушган ердан мана шундай тарзда тез юриб чиқиб кетардилар. Чунки бу ерда Аллоҳ бизга хабар берган фил соҳиблари ҳалокатга учрашган», деганлар. Бошқа жиҳатдан Муҳассир водийсида жоҳилиятдаги араблар тўхтаб, ота-боболарини мақтаб фахрланишар ва улар қилган ишларни эслашар эди. Шариат уларга хилоф қилган ҳолда у ердан тез ўтиб кетишни жорий қилди. Мино билан Муздалифа орасидаги ҳудудга кўрсаткич белги қўйилиб, унга «Муҳассир водийси» деб ёзиб қўйилган. Бу ер ҳаром бўлиб, маросим жойи эмас.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР