loader

«МЎЪМИНУН»

Луғатда «мўминлар» деган маънода, Қуръони каримнинг йигирма учинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 118 оятдан иборат. Сурада Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигига, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган мўминлар Фирдавс боғларига меросхўр бўлишлари учун қайси амалларни қилиб, қайсиларидан тийилишлари ҳақида сўз боргани учун у «Мўминлар» деб ном олган. Суранинг меҳвари асосан бу дунёдаги ҳаёт инсоннинг узун умр йўлидаги биринчи, нисбатан жуда қисқа босқич экани, охиратдаги абадий ҳаёт учун қайта тирилиш ҳақ экани атрофида айланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР